HTML JAVA SCRIPT

HTML

среда, 7 октября 2020 г.

ЗУЛМАТДАГИ САЛТАНАТ


 Ёзувчи Ўткир Абдураҳимов «Зулматдаги салтанат» аса эканлиги учун тезликда бўшати
рида собиқ шўро даврининг махфий олами – инсоният тари- талабани шахсий “РАФ” русу қиларди. Шу туфайли Сунна хидаги энг мураккаб бўлган жиноятчилар дунёсини қаламга келган, ҳар бирига йигирма
олган. Шўролар ўрнатган ҳокимиятни зулматдаги салтанат қилганди. Талабалар кечаси би
эди десак, кўп ҳам адашмасак керак. Асарни ўқир экансиз, ҳалол, меҳнат қилиб чарчамайди- олтита вагонни қайтариб юбор
ган ва ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, ориятли бир йигит- расмийлаштириш учун шоҳбека
нинг қандай қилиб жиноятчилар оламига тушиб қолганлиги қолган иккитасидаги тахтани
ҳамда уларнинг етакчиларидан бирига айланганлиги такди- келиб, ўз “меҳмонхонаси
Тахта омбори қоровули F-ри билан танишасиз.
Жиноят оламидаги кўп истеъдод эгалари такдирига новвойхонадан ўнта иссиқ нон
олишларига рухсат берган, қор-
бокиб, ўз замонасининг етук инсонлари бўлиши мумкин қолганини буржуйкада исит
эди-ку, деган ўйдан қалбингиз алланечук бўлади.
туришларини кутаётганди. Печ
Бугунги мустақиллик замонамизга шукроналар айтасиз.

АСКАР КУНДАЛИГИ


Қўлингиздаги китобдан Эшқобил Валининг афғон уруши ҳақидаги «Аскар кундалиги» асари, шунингдек, бошқа бир қанча ҳикоялари жой олган. Адиб қаҳрамонлари оддий, содда ва беғубор одамлар. Қаҳрамон ортидан эргашиб кетасиз...
Китобга киритилган асарларда ўзбек халқининг расм-русумлари, унут рақслар, анъаналар, замонавий илғор юксак бадиий тафаккур билан уйғун тасвирланади. Шунингдек, уруш инсон умрининг завол эканлиги бош ғояси қилиб олинган.

ТЎЙ АРАФАСИДА



Кутилмаган воқеалар, сирли ҳодисалар, инсонни нечоғлик ўйга толдиради? Агар воқеалар ривожи янада мураккаблашса, чигаллашса, айниқса, мудҳиш кечмишларга туташаётганда ногаҳон умид чироғи ёнсачи? Ҳа, ўқувчи ҳаммаси яхшилик билан якунланишини истайди. Зеро, яхшилик барибир ғалаба қозонади. 
Азамат Қоржововнинг "Тўй арафасида” ҳикояси ва "Сариқ япроқлар" қиссаси сизни ана шундай кутилмаган воқеалар ҳамда ғаройиб саргузаштлар сари бошлайди.

Кўктўнликлар



Туркистон ўлкаси босиб олингач, ўлкада вақти-вақти билан
қўзғолонлар бўлиб турди. Юртни аввал Чор Россияси, сўнг Шўро-
лар ҳукмронлигидан озод қилиш йўлидаги жангу жадал ёки маъри-
фий кўринишдаги ҳаракатлар тинмади. Миллий озодлик ҳаракати йўлидаги қуролли курашлардан бири «босмачилик» деб аталди. Бироқ «босмачиларнинг ҳаммасини ҳам қаҳрамонлар деб бўлмаганидек, қароқчи тўдалар деб ҳисоблаш ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.
Қўлингиздаги китобдан истеъдодли адиб Баҳодир Мурод Алининг «Чўлпон» мукофотига сазовор бўлган «Кўктўнликлар» қиссаси жой олган. Унда «босмачилар» давридаги қонли тўқнашувлар, отишмалар, макру ҳийлалар, хоинликлар шахсий ва ижтимоий фожиалар уфқида акс эттирилган. Шунингдек, китобдан ёзувчининг «Оқтўш», «Зумрад холанинг келинлари», «Баргак таққан одамлар» каби бир неча ҳикояси ҳам ўрин олган. 

МАКРМИ Ё МУҲАББАТ


Қисса

Ҳукм
Талабалик йилларимда бир фаранг киносини кўрган эдим. Янглишмасам, "Қонли тўй” деб аталарди.
Унда ёш, хушрўй хуштор топган бойвучча аёлнинг
қари эридан қутулиш йўлидаги ранжу коми хусусида ҳикоя қилинган эди. Ўшанда мен фильмнинг воқеасидан кўра режиссёрнинг маҳорати, ижрочиларнинг ролни қойилмақом қилиб ўйнашига эътибор берган эканман.
Ҳаётда айнан шунга ўхшаш мана бу воқеада ўзим беихтиёр иштирок этиб турган чоғда мен бу ҳақда ёзиш, тасвирлашнинг ўзи нечоғлик оғир эканлигига
ишонч ҳосил қилдим...
- Ўрнингиздан туринг, суд келяпти!..
Меҳри темир панжара ортида ҳам худди ўша-ўша... бағоят гўзал эди. Шу топда унинг рангпар
юзига қараб, болалигимда кўрган яна бир фильмни эсладим: "Чангда қолган гул"... Аммо бу хилқатни ҳозир чангда қолган гулга муқояса этиб бўлмасди.
Наинки гулга... Меҳрини мен илк бор йўлда кўрган эдим. У билан
қўшни шаҳарга қатновчи автобусда бирга кетганмиз. У олдинги қатордаги ўриндиқда экан, дафъатан эътибор қилмабман. 

вторник, 6 октября 2020 г.

ШОХ


    Мазкур асар роппа-роса ўн йил муқаддам кенг китобхонлар Унинг эътиборини яшин тезлигида ўзига жалб этиб, улар ўртасида шов-шувга айланган эди. Муаллиф томонидан айрим тузатишлар киритилиб, таҳрирдан ўтказилган, янада мукаммаллашган ушбу нашр ҳам китоб жавонингиздан муносиб ўрин олишига ишонамиз.


Ёзувчи Марио Пьюзонинг машҳур "Чўқинтирган ота"романи ўзбек китобхонларига манзур бўлиб келмоқда. Романдаги воқеалар узоқ йиллардан бери инсонлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, катта бойликларга ҳирс қўйган, одамлар орасидаги келишмовчилик ҳамда икки давлат, яъни америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини очиб бергани билан дунё миқёсида оммалашиб кетганлиги ҳақида.

http://akmbtlib.unaux.com/?rcpig=90