HTML JAVA SCRIPT

HTML

среда, 7 октября 2020 г.

Кўктўнликлар



Туркистон ўлкаси босиб олингач, ўлкада вақти-вақти билан
қўзғолонлар бўлиб турди. Юртни аввал Чор Россияси, сўнг Шўро-
лар ҳукмронлигидан озод қилиш йўлидаги жангу жадал ёки маъри-
фий кўринишдаги ҳаракатлар тинмади. Миллий озодлик ҳаракати йўлидаги қуролли курашлардан бири «босмачилик» деб аталди. Бироқ «босмачиларнинг ҳаммасини ҳам қаҳрамонлар деб бўлмаганидек, қароқчи тўдалар деб ҳисоблаш ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.
Қўлингиздаги китобдан истеъдодли адиб Баҳодир Мурод Алининг «Чўлпон» мукофотига сазовор бўлган «Кўктўнликлар» қиссаси жой олган. Унда «босмачилар» давридаги қонли тўқнашувлар, отишмалар, макру ҳийлалар, хоинликлар шахсий ва ижтимоий фожиалар уфқида акс эттирилган. Шунингдек, китобдан ёзувчининг «Оқтўш», «Зумрад холанинг келинлари», «Баргак таққан одамлар» каби бир неча ҳикояси ҳам ўрин олган. 

МАКРМИ Ё МУҲАББАТ


Қисса

Ҳукм
Талабалик йилларимда бир фаранг киносини кўрган эдим. Янглишмасам, "Қонли тўй” деб аталарди.
Унда ёш, хушрўй хуштор топган бойвучча аёлнинг
қари эридан қутулиш йўлидаги ранжу коми хусусида ҳикоя қилинган эди. Ўшанда мен фильмнинг воқеасидан кўра режиссёрнинг маҳорати, ижрочиларнинг ролни қойилмақом қилиб ўйнашига эътибор берган эканман.
Ҳаётда айнан шунга ўхшаш мана бу воқеада ўзим беихтиёр иштирок этиб турган чоғда мен бу ҳақда ёзиш, тасвирлашнинг ўзи нечоғлик оғир эканлигига
ишонч ҳосил қилдим...
- Ўрнингиздан туринг, суд келяпти!..
Меҳри темир панжара ортида ҳам худди ўша-ўша... бағоят гўзал эди. Шу топда унинг рангпар
юзига қараб, болалигимда кўрган яна бир фильмни эсладим: "Чангда қолган гул"... Аммо бу хилқатни ҳозир чангда қолган гулга муқояса этиб бўлмасди.
Наинки гулга... Меҳрини мен илк бор йўлда кўрган эдим. У билан
қўшни шаҳарга қатновчи автобусда бирга кетганмиз. У олдинги қатордаги ўриндиқда экан, дафъатан эътибор қилмабман. 

вторник, 6 октября 2020 г.

ШОХ


    Мазкур асар роппа-роса ўн йил муқаддам кенг китобхонлар Унинг эътиборини яшин тезлигида ўзига жалб этиб, улар ўртасида шов-шувга айланган эди. Муаллиф томонидан айрим тузатишлар киритилиб, таҳрирдан ўтказилган, янада мукаммаллашган ушбу нашр ҳам китоб жавонингиздан муносиб ўрин олишига ишонамиз.


Ёзувчи Марио Пьюзонинг машҳур "Чўқинтирган ота"романи ўзбек китобхонларига манзур бўлиб келмоқда. Романдаги воқеалар узоқ йиллардан бери инсонлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, катта бойликларга ҳирс қўйган, одамлар орасидаги келишмовчилик ҳамда икки давлат, яъни америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини очиб бергани билан дунё миқёсида оммалашиб кетганлиги ҳақида.

ТАВБА


Яқин тарихимизда жамиятда чирмовиқдай кенг тарқалган
иллатлар халқимиз тинкасини қуритган эди. Асардаги воқеалар асосан мустабид шўро тузуми даврида бўлиб ўтади. Омоннулла образини Хўжа Насриддин, Алдаркўса, Остап Бендер, Юрий Демочкин ва Хлестаковларга қиёслаш мумкин. Баъзи характерли жиҳатлари
улардан-да ошиб тушади. Бош қаҳрамон тазарру қилган "ТАВБА”ни ўқир экансиз, Сиз ҳам беихтиёр “Тавба!” деб қўйсангиз ажабмас. Чунки Омонуллага ўхшаган шахслар ҳозир ҳам учраб туради.

АМИР ТЕМУР САЛТАНАТИ


Соҳибқирон Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни
ҳақида Францияда ўнлаб тарихий-бадиий ва илмий асарлар яратилган. Мазкур асар 1980 йилда Париждаги «Пайот» нашриёти томонидан нашр қилинган. Шундан сўнг яна бир неча бор қайта-қайта босилган бу роман Самарқанд тарихи билан бошланиб, Амир Темурнинг дунёга келишидан умрининг охиригача босиб ўтган ҳаёт йўлини қамраб олади. Унда соҳибқирон барпо этган салтанатнинг кейинги тақдири ҳамда Бобурнинг ҳаётига алоҳида боблар ажратилган. Буюк бобокалонимизнинг Европа қироллари билан ўрнатган муносабатлари ҳақидаги қимматли маълумотлар ҳам илова қилинган.
Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

ЙЎҚОЛГАН ҚИЗДАН МАКТУБЛАР


Инсон ўз ҳаётида сирли воқеаларга дуч келади, кимдир бир марта, кимдир ўн марта. Умр бўйи ҳаётга реал кўз билан қараб
келганлар ҳам гоҳида ғаройиб афсона таъсирига тушиб қолиши
мумкин. Шунингдек, бор-йўғи етти кун келинчак бўлган қиз ўз
ҳаётини яна ва яна хатоларга қориштириб, тақдирини чигаллаштиради. Бахтга ҳам, бахтсизликка ҳам инсоннинг дунёни қандай англашию қандай хулоса чиқариши асос бўладигандек...
Азамат Қоржововнинг «Йўқолган қиздан мактублар» ҳамда
«Етти кунлик келинчак» қиссаларида бахт ва бахтсизлик ахтарган кишиларнинг бахт ва бахтсизликка учраши тасвирланган.

http://akmbtlib.unaux.com/?rcpig=90