Ушбу қиссада ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларида юртимизга хос ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаёт бир
қишлоқ йигити Баҳромнинг соддагина, беғубор севгиси кечинмаларига уйғунлаштириб берилган. Асар қаҳрамонининг оддий, тортинчоқ ўқувчиликдан ўқимишли, зукко, гапга чечан, маънавий етук, жисмонан чи-
ниққан журналист даражасига етишиши ва асар сўнгида ўз мақсадига машаққатлар билан эришиши акс эттирилган.
Қиссада қаҳрамоннинг муҳаббати кутилмаган тўсиқларга дуч ке-
либ, севиклисидан жудо бўлиши саргузашт-детектив воқеликлар билан боғлаб баён этилган.
Асардаги воқеалар қисман реал воқеаларга асосланган. Китобхон
улар билан танишаркан, тарбиявий, маънавий кўникмаларга эга бўлади, деб умид қиламиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий