ХХ асрнинг биринчи чораги охирлари Ўрта Осиё, ай-
ниқса, Бухоро амирлиги учун фожеий кечган эди. Россия
да давлат тўнтариши йўли билан ҳокимиятга келган Со-
ветлар Туркистоннинг кўп қисмини босиб олиб, Хива ва
Бухорога ҳам кўз тиккан эди. Хоразм хонлиги истилоси-
дан кейин, 1920 йил 1 сентябрда Бухоро амирлигига қар-
ши агрессия бошлаб юборилади.
Саййид Амир Муҳаммад Олимхон хорижда жойлашган
бир шароитда, юртнинг довқур ватанпарварлари аҳоли-
нинг қўллаб-қувватлашида қизил мустабидларга қарши ҳаёт ё мамот курашига отланади. Амир ташаббуси билан Қарши бегининг ноиби Нуриддин хўжа оғолиқ, Қашқадарё ревкомининг раиси Саид Аҳмад Эшонхўжаевлар раҳбарлигида «Иттиҳод» - «Аксилинқилобий ташкилот» тузилади.
Шўроларга қарши «Эл навкарлари» - мунтазам лашкарлар
жанглар олиб боришга сафарбар этилади.
Асар архив манбалари асосида, тарихий ҳақиқатга мо-
нанд ёзилган. Қаҳрамонлар ҳаммаси тарихий шахслар. Та-
рихий ҳақиқат ва бадиий малоҳат уйғунлиги муаллифнинг
асосий мақсадидир
Комментариев нет:
Отправить комментарий