HTML JAVA SCRIPT

HTML

четверг, 24 сентября 2020 г.

ҚАСОС АЛАНГАСИДА

 


      Буюк адибимиз айтганларидек, мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир. Ҳар биримиз бугунги тинч, осуда, тўкин-сочин ва эркин ҳаётнинг қадрига етмоғимиз учун ҳам кечаги кунни, халқимиз бошидан кечирган аламли, уқубатли дамларни эслашимизда фойда бор. Шу билан бирга ўз тарихини, кечмишини билмаганларнинг келажакда улкан ютуқларга эришмоғи ҳам қийин масала. Биз ҳам сиз билан бир-икки аср илгариги ҳаётга назар ташласак.
      Сизу биз яшаб турган мана шу заминда бир неча авлод нарида юз берган бир қайғули воқеани сиз билан бирга эсга олсак...


среда, 23 сентября 2020 г.

КУНДОШЛИ УЙ


Муҳаббат қачон нафратга айланади? Чимилдиқда
ичилган қасамлар қачон бу қадар осон унутилади? Бир умрлик уйига меҳр қўйган аёл нега иссиқ жойини тарк этади? 
Дилфуза Зарипованинг «Кундошли уй» қиссасида
хўрликлардан изтироб чеккан аёл ҳаётдан ўз ўрнини топиши кўрсатиб берилган. Аёллик иродаси, ҳаёси, фарзандларига ўзининг борлиғини бағишлаши ҳақиқий ўзбек аёлининг мисолида ҳикоя қилинади.

ҲЕЧ ҚАЧОН ЙИҒЛАМА


Юрак амрига биноан эмас, бировнинг тавсиясига кўра ўзи-
га рафиқа танлаган таксичи йигитнинг ҳаёти «асал ойи»
ниҳоясига етмасданоқ алғов-далғов бўлиб кетади. Хотини-
нинг кўнглида бошқа одам борлигини сезган рашкчи йигитнинг ҳоли нима кечиши мумкин эди? Кутилмаганда даҳшатли қотилликда айбланган куёв ҳақиқий қотилни ахтара бошлайди. Қабристонда эса унга тўйидан сўнг куёви вафот этган
келинчак дуч келади...
Азамат Қоржововнинг ушбу қиссасида саргузашт, детек-
тив ва ишқий жанрларга хос хусусиятлар ўз аксини топган
бўлиб, бахтга эришиш осон эмаслиги қизиқарли воқеалар, мураккаб, зиддиятли кечмишлар замирида ифода этиб берилган.

ЧИМИЛДИҚЛИ УЙ НОЛАСИ


Қўлингиздаги асар бир-бирига аҳду паймон қилгану, бироқ бахтли турмуш қуришдан бенасиб бўлган икки севишган ёшнинг покиза муҳаббатлари, қалб изтироблари ҳамда аянчли тақдирлари ҳақидадир. Уларнинг кўнгил ҳиссиётларига қулоқ осмай ўзларининг ҳукмларини ўтказадиган баъзи ота-оналар, қариндош-уруғларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли асар қаҳрамонлари оғир синовларга
дучор бўладилар. Аммо ҳаётда шундай кутилмаган мўъжизалар рўй бериши мумкин эканки, қашшоқ оиланинг бойиб кетиши, иложсиз ошиқ-маъшуқларнинг эса бир-бирига етишишлари ҳам мумкин экан.
Одамлар, яқин қариндошлар, ёру биродарлар, турли миллатлар
ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро муносабат, турмушнинг оғирлик ва чигалликларини ҳамжиҳатликда енгиб ўтиш борасидаги матонат,
жуфти ҳалолига бўлган садоқат, оила мустаҳкамлиги учун кураш
романнинг ғоявий мазмунини ташкил этади.
Асар реал воқеалар асосида ёзилган бўлиб, ўз ҳаётини ҳикоя қилиб берган асосий қаҳрамоннинг илтимосига кўра баъзи исмлар ва кой
номлари ўзгартирилди.

ТЕЛБА КЕЛИН КУНДАЛИГИ


У қамоқхонада кўзини очади. Панжара ортига қандай келиб
қолганини эслаёлмайди. Айтишларича, ўта оғир жиноятларнисодир этган экан. Бироқ художўй оилада тарбия топган тақводор,раҳмдил, нозиккина қиз эди-ку. Қандай қилиб ҳаёти тубдан ўзгариб,
жиноят ботқоғига ботди?
Дарвоқе, келин бўлиб тушган қишлоғида уни «телба» деб
ҳисоблашарди. Ҳамма телба дейдиган келин эса ҳибсхона ертўласида кундалик тутиб, қора ўтмишини ёдга олади...

МАРЖОН ТАБИБ 1-қисм



Мазкур асарнинг бош қаҳрамони Маржон табиб ўзи- нинг сарсон-саргардон ҳаёти давомида шарқу гарб, сибиру қашқар ва тибет халқ табобатини ўрганади. Бироқ бу фидойи инсон аччиқ қисмат туфайли бир умр табиат багрида, мусофирликда дарвешона ҳаёт кечиради. Шундай бўлса-да, амалий тиббиёт ва халқ табобати йўлидаги йиққан бой билим ва тажрибасини одамлар саломатлигини асрашга бағишлайди. Ватан меҳри, севимли ёрига бўлган садоқат қалбини ҳеч қачон тарк этмайди.

Китобни мутоала қилар экансиз, инсон имкониятларининг чексиз эканига яна бир бор иқрор бўласиз. Қолаверса, дава- лашнинг анъанавий ва ноанъанавий усуллари билан яқиндан танишиб, ҳозирги замон амалий тиббиёти ҳамда қадимии халқ табобати ҳақидаги қизиқарли ва фойдали маълумот- ларга эга бўласиз.


среда, 8 июля 2020 г.

Sariq devni minib

O'zbekiston xalq yozuvchisi,bolalarning sevimli adibi Xudoyberdi To'xtaboyevning asarlari nafaqat resoublikamizda, balki chet ellarda ham  ma'lum va mashhurdir. "Sariq devni minib" sarguzasht romani bolalar hayotidan olib yozilgan bo'lib, ularning sevimli kitoblaridandir.Bu asarda orzu-havasga elitadigan chinakam yo'l halol mehnat, yaxshi xulq - odob va qunt bilan o'qishda ekanligi ta'kidlanadi.

http://akmbtlib.unaux.com/?rcpig=90