HTML JAVA SCRIPT

HTML

четверг, 24 сентября 2020 г.

O‘ZBRKCHA-INGLIZCHA LUG‘AT

 


Ingliz va oʻzbek tillarida eng ko'p qoʻllaniladigan soʻz va iboralarni oʻz ichiga olgan ushbu ,,Inglizcha-oʻzbekcha“, „Oʻzbekcha-inglizcha“ oʻquv lug‘atidan umumiy o‘rta ta'lim maktab o'quvchilari, akademik litsey va kasb-hunar kollejlarida tahsil olayotgan oʻquvchi va talabalar, shuningdek, ingliz tilini oʻrganayotgan keng kitobxonlar ommasi ham foydalanishlari mumkin. Bu ikki lug‘at oʻrtasidan geografik nomlar va qisqartmalar, kitobning oxiridan esa notoʻgʻri fe'llar ro‘yxati hamda uzunlik va ogʻirlik oʻlchov birliklarining ingliz hamda oʻzbek tillaridagi qiyosiy jadvallari joy olgan.

АЁЛЛАР ҚАМОҚХОНАСИДАГИ МАКТУБЛАР



Асар долзарб мавзуда бўлиб, айниқса, аёллар орасида содир бўлиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузар-ликларнинг олдини олиш учун хизмат қилади. Ҳар бир маҳкума аёлнинг тақдири, қай бир содир қилган ноқонуний ҳаракати учун пушаймон экани билан тарбиявий аҳамиятга эга.

ҚОЧОҚ КУЁВ

 


Янги куёвнинг бошига оғир кулфат тушади. Айни висол кечасида шарманда бўлган йигит олис юртга бош олиб кетишга қарор қилади. Шундай қилиб, қочоқ куёвнинг чет
элдаги сарсон-саргардон кунлари, аччиқ саргузаштлари бошланади...
Шунингдек, китобдан муаллифнинг ҳаётий воқеаларга асосланган бир қанча ҳикоялари ҳам жой олган.

ҚАСОС АЛАНГАСИДА

 


      Буюк адибимиз айтганларидек, мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир. Ҳар биримиз бугунги тинч, осуда, тўкин-сочин ва эркин ҳаётнинг қадрига етмоғимиз учун ҳам кечаги кунни, халқимиз бошидан кечирган аламли, уқубатли дамларни эслашимизда фойда бор. Шу билан бирга ўз тарихини, кечмишини билмаганларнинг келажакда улкан ютуқларга эришмоғи ҳам қийин масала. Биз ҳам сиз билан бир-икки аср илгариги ҳаётга назар ташласак.
      Сизу биз яшаб турган мана шу заминда бир неча авлод нарида юз берган бир қайғули воқеани сиз билан бирга эсга олсак...


среда, 23 сентября 2020 г.

КУНДОШЛИ УЙ


Муҳаббат қачон нафратга айланади? Чимилдиқда
ичилган қасамлар қачон бу қадар осон унутилади? Бир умрлик уйига меҳр қўйган аёл нега иссиқ жойини тарк этади? 
Дилфуза Зарипованинг «Кундошли уй» қиссасида
хўрликлардан изтироб чеккан аёл ҳаётдан ўз ўрнини топиши кўрсатиб берилган. Аёллик иродаси, ҳаёси, фарзандларига ўзининг борлиғини бағишлаши ҳақиқий ўзбек аёлининг мисолида ҳикоя қилинади.

ҲЕЧ ҚАЧОН ЙИҒЛАМА


Юрак амрига биноан эмас, бировнинг тавсиясига кўра ўзи-
га рафиқа танлаган таксичи йигитнинг ҳаёти «асал ойи»
ниҳоясига етмасданоқ алғов-далғов бўлиб кетади. Хотини-
нинг кўнглида бошқа одам борлигини сезган рашкчи йигитнинг ҳоли нима кечиши мумкин эди? Кутилмаганда даҳшатли қотилликда айбланган куёв ҳақиқий қотилни ахтара бошлайди. Қабристонда эса унга тўйидан сўнг куёви вафот этган
келинчак дуч келади...
Азамат Қоржововнинг ушбу қиссасида саргузашт, детек-
тив ва ишқий жанрларга хос хусусиятлар ўз аксини топган
бўлиб, бахтга эришиш осон эмаслиги қизиқарли воқеалар, мураккаб, зиддиятли кечмишлар замирида ифода этиб берилган.

ЧИМИЛДИҚЛИ УЙ НОЛАСИ


Қўлингиздаги асар бир-бирига аҳду паймон қилгану, бироқ бахтли турмуш қуришдан бенасиб бўлган икки севишган ёшнинг покиза муҳаббатлари, қалб изтироблари ҳамда аянчли тақдирлари ҳақидадир. Уларнинг кўнгил ҳиссиётларига қулоқ осмай ўзларининг ҳукмларини ўтказадиган баъзи ота-оналар, қариндош-уруғларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли асар қаҳрамонлари оғир синовларга
дучор бўладилар. Аммо ҳаётда шундай кутилмаган мўъжизалар рўй бериши мумкин эканки, қашшоқ оиланинг бойиб кетиши, иложсиз ошиқ-маъшуқларнинг эса бир-бирига етишишлари ҳам мумкин экан.
Одамлар, яқин қариндошлар, ёру биродарлар, турли миллатлар
ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро муносабат, турмушнинг оғирлик ва чигалликларини ҳамжиҳатликда енгиб ўтиш борасидаги матонат,
жуфти ҳалолига бўлган садоқат, оила мустаҳкамлиги учун кураш
романнинг ғоявий мазмунини ташкил этади.
Асар реал воқеалар асосида ёзилган бўлиб, ўз ҳаётини ҳикоя қилиб берган асосий қаҳрамоннинг илтимосига кўра баъзи исмлар ва кой
номлари ўзгартирилди.

ТЕЛБА КЕЛИН КУНДАЛИГИ


У қамоқхонада кўзини очади. Панжара ортига қандай келиб
қолганини эслаёлмайди. Айтишларича, ўта оғир жиноятларнисодир этган экан. Бироқ художўй оилада тарбия топган тақводор,раҳмдил, нозиккина қиз эди-ку. Қандай қилиб ҳаёти тубдан ўзгариб,
жиноят ботқоғига ботди?
Дарвоқе, келин бўлиб тушган қишлоғида уни «телба» деб
ҳисоблашарди. Ҳамма телба дейдиган келин эса ҳибсхона ертўласида кундалик тутиб, қора ўтмишини ёдга олади...

МАРЖОН ТАБИБ 1-қисм



Мазкур асарнинг бош қаҳрамони Маржон табиб ўзи- нинг сарсон-саргардон ҳаёти давомида шарқу гарб, сибиру қашқар ва тибет халқ табобатини ўрганади. Бироқ бу фидойи инсон аччиқ қисмат туфайли бир умр табиат багрида, мусофирликда дарвешона ҳаёт кечиради. Шундай бўлса-да, амалий тиббиёт ва халқ табобати йўлидаги йиққан бой билим ва тажрибасини одамлар саломатлигини асрашга бағишлайди. Ватан меҳри, севимли ёрига бўлган садоқат қалбини ҳеч қачон тарк этмайди.

Китобни мутоала қилар экансиз, инсон имкониятларининг чексиз эканига яна бир бор иқрор бўласиз. Қолаверса, дава- лашнинг анъанавий ва ноанъанавий усуллари билан яқиндан танишиб, ҳозирги замон амалий тиббиёти ҳамда қадимии халқ табобати ҳақидаги қизиқарли ва фойдали маълумот- ларга эга бўласиз.


http://akmbtlib.unaux.com/?rcpig=90